Атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазаси ҳамда аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Қонун билан қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар ифлослантирувчи манбаларда ўрнатиладиган автоматик мониторинг станциялари маълумотларини Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига реал вақт режимида киритиши шарт эканлиги белгиланмоқда.
Ушбу талабни бажармаганлик, тўлиқ бажармаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун жарима тарзида молиявий санкция қўлланилиши назарда тутилмоқда.
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг белгиланмаган жойга ташлаган чиқиндисини олиб чиқиб кетиши ёки тегишли харажатларнинг ўрнини қоплаб бериши назарда тутилмоқда.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтқазганлик учун рухсатнома бериш тартибини жорий этиш билан боғлиқ норма мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Сенаторлар томонидан «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Аҳоли саломатлиги ва осойишталигига, уларнинг нормал дам олишига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли шовқинларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Мазкур Қонун билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, шовқиннинг таъсир қилиш нормалари, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатлар ҳамда уларни бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи, атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари белгиланмоқда.
Мажлис якунида кўрилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг