Запорожье атом электр станциясида авария хавфи юқори — Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари

Архив сурат
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (IAEA) раҳбари ўққа тутилиши сабабли Запорожье атом электр станциясида ядровий авария хавфи юқори эканлигини маълум қилди.
Запорожье атом электр станциясини (ЗАЭС) ўққа тутиш айни дамда давом этаётганлиги сабабли, объектдаги ядровий авария хавфи жуда юқори. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Рафаэль Гросси БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида огоҳлантирди.
Шунингдек, Гросси Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилингани ҳақидаги баёнотига ҳам изоҳ берди.
«Менимча, у кўп нарсаларни ҳисобга олади. Биз ундан ҳам, бошқалардан ҳам станцияни ҳимоя қилиш учун зарур ёрдамни олишга умид қиламиз», деди у.
IAEA раҳбарининг таъкидлашича, томонларнинг ҳеч бири ядровий ҳодисадан манфаатдор эмас.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон жаҳон ҳамжамиятини IAEAнинг Украинадаги ядровий ҳодисаларнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирган эди.
Унинг аниқлик киритишича, Ғарб давлатларининг асосий вазифаси ядро хавфсизлиги учун ҳарбий ҳаракатлар оқибатларининг олдини олишда IAEAга ёрдам беришдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг