Атмосферада 6000 йил ичида содир бўлмаган ҳодиса кузатилди

14:17 10 Май 2024 Дунё
322 0

Иллюстратив фото

Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори ҳар қачонгидан ҳам ошиб кетган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида карбонат ангидрид(CO2)нинг глобал ўртача концентрацияси ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 4,7 промиллега юқори бўлди. Бу 12 ойлик даврда CO2 даражасининг рекорд даражадаги ўсишидир.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ўсишга кўплаб экстремал иқлим ҳодисалари, шунингдек, қазиб олинадиган табиий бойликларнинг кўпайиши ва ўрмонларнинг кесилиши каби бир қатор сабаблар ҳисса қўшяпти.

Сан-Диегодаги Скриппс океанография институтининг CO2 дастури директори Ральф Килингнинг айтишича, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида ўсиш суръатларини бу даражада жиддий кўриниш олиши бу хавотирли. Биз нафақат CO2 концентрацияси бўйича рекордларни, балки унинг қанчалик тез ўсиши бўйича ҳам рекордни янгилаяпмиз.

Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори сўнгги 6000 йил ичидан 280 промилледан 426 промиллегача ўсган.

Иссиқликни ушлаб турувчи газнинг тез кўтарилиши дунёга кучли иссиқлик тўлқинлари, тошқинлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари кўринишидаги ҳалокатли иқлим бузилиши билан таҳдид қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер