Астроном олим Коперникнинг 550 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир ташкил этилди

17:47 27 Февраль 2023 Маданият
741 0

Тошкент шаҳар Планетарийсида поляк олими Николай Коперникнинг 550 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Полшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси, «Светлитса Полска» номли маданият маркази вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Қатнашчилар ўзбек ва поляк халқининг астрономия илми ривожига ҳисса қўшган олимлари, хусусан, Мирзо Улуғбек ва Николай Коперникнинг буюк илмий ихтиролари хусусида ўз фикрларини билдирдилар. — Николай Коперник ўрта асрларда яшаган буюк поляк мутафаккири ва астрономи, дейди Полшанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук. — Олимнинг «Самовий сфераларнинг айланиши» номли асарида оламнинг гелиоцентрик тизими асослаб берилган. Унинг таъкидлашича, Ер оламнинг ўзгармас маркази эмас,негаки, у ўз ўқи атрофида айланиб туради. Ер атрофида эса фақат унинг йўлдоши Ой айланади, деб хулоса қилади мутафаккир. Мутафаккирнинг башорати календарь ислоҳоти ўтказилди ва Коперник таълимотига асосланган янги йил ҳисоби жорий этилди.

Тадбир давомида астроном олим Коперникнинг ҳаёти ва ижоди саҳналаштирилган кўринишда тақдим этилди. Намунавий залда эса юлдузли осмон, шунингдек Қуёш системаси сайёралари намойиш қилинди. Махсус проектор ва танлаб олинган слайдлар ёрдамида коинот тубига шўнғиш, метиоритлар, Шимол ёғдуси, турли катталикдаги кометаларни кўриш мумкин.

«Улуғбек юлдузлари» экспонати меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Унда буюк аллома Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти, астрономияга оид кашфиётлари, илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, шогирдлари даврасида ўтказган бахтли онлари тасвирланган. Тадбирда мамлакатимизда буюк аждодларимиз ёдини тиклаш, улар яратган асарларни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, поляк диаспораси вакиллари иштирокида ўтказилган маросим осмон илмини ўрганган қомусий олим Николай Коперникнинг дунё илм-фани ривожидаги ўрнини кенг жамоатчиликка, жумладан, ёшларга тушунтиришда айни муддао бўлди.

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер