Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
Фото: “Халқ сўзи”
Россия Федерациясининг Астрахан шаҳрида VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди. Унда Каспийбўйи давлатлари делегациялари қаторида ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар ҳам иштирок этди.
Медиафорумда минтақа давлатлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг муҳим ўрнига оид бир неча мавзулар бўйича сўз юритилди.
Шунингдек, медиа таълим ва умуман юқори профессионал журналист кадрлар тайёрлаш борасидаги муаммолар, тажриба, таклифлар бўйича турли мамлакатлар вакилларининг фикрлари тингланди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонованинг юртимизда бу борада амалга оширилган ва журналистика олий таълимини янада ривожлантириш бўйича бажарилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида фикр юритди.
Шунингдек, кейинги йилларда медиа кадрлар тайёрлашга ихтисослашган махсус Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилгани, бир неча марказий ва маҳаллий олий ўқув юртларида журналистика факультетлари очилгани ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборини тортди. Шу билан бирга мамлакатимиздаги журналистларни қайта тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг