Асосан ёшлар иштирок этган «Эл Классико»да «Барселона» «Реал»ни ютди
Европанинг машҳур клублари АҚШдаги ўртоқлик ўйинларини давом эттирмоқда. Испаниянинг энг машҳур клублари «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Асосан, ўринбосарлар таркибидан жалб этилган ёшлар ўйнаган баҳсда «Барселона» «қироллик клуби»ни 1:2 ҳисобида мағлуб этди.
Голларга Каталония клуби сафида Пау Виктор 42 ва 54 дақиқаларда муаллифлик қилган бўлса, мадридликлар сафида Нико Паз 82 дақиқада жавоб берди.
Ўртоқлик учрашуви
4 август, якшанба
«Реал» — «Барселона» 1:2
Голлар: 0:1 – 42 Виктор, 0:2 – 54 Виктор, 1:2 – 82 Паз.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Фран Гарция (Обрадор, 68), Рюдигер (Рамон, 68), Милитао (Мартинез Лозано, 57), Васкес, Себалёс (Агуадо Ҳеррера, 77), Мартин, Модрич, Браим Диас (Винициус Жуниор, 57), Гюлер, Эндрик (Паз, 68).
«Барселона»: тер Стеген (Пеня, 65), Балде (Мартíн Лангрео, 46), Мартинес (Фае, 65), Кристенсен (Домингуэз Вилориа, 46), Вале (Форт, 65), Бернал Касас (Гюндоган, 77), Касадо (Дарвиш, 77), Эрнандес (Хунент, 46), Торре (Фернандез Касино, 64), Виктор (Рафиня, 65), Левандовски (Роке, 77).
Огоҳлантиришлар: Бернал Касас (67), Мартин (76), Рамон (90), Фернандез Касино (90+2).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг