Аслида бўлмаган зарар учун пул ундирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

12:37 29 Январь 2025 Жамият
227 0

Тадбиркорнинг 15 миллион сўм миқдоридаги пулини ёлғон ишлатиб қўлга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Б.С.Т.» АЖ абонентлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Р. ЯТТ А.Х.га тегишли бинода ичимлик сувидан фойдаланишнинг қонунийлиги бўйича ўрганиш ўтказиб, иш бошқарувчи О.З.га бу ҳақда тузилган далолатнома бўйича 15 миллион сўм зарар ҳисобланишини айтган ва фирибгарлик йўли билан пулларни қўлга киритмоқчи бўлган. Ушбу шахс О.З.дан 14,9 миллион сўм миқдорида пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?