«Аския» бозорининг янги эгаси аниқланди

«E-auksion» платформасида Тошкентдаги «Аския» бозорининг мулкий мажмуаси сотувга қўйилган ва биргина таклифнинг ўзида сотув якунланган.
Аукцион атиги 15 дақиқа давом этган ва биргина таклиф киритилгандан сўнг якунланган. Уни «Sheng-Ke International» компанияси амалга ошириб, бошланғич нархдан 5% юқори бўлган 225,59 млрд сўмлик таклифни берган.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, ушбу номдаги фирма шу йилнинг май ойида ташкил этилган ва ихтисослаштирилган қурилиш ишлари билан шуғулланади. Устав капитали 68 млрд сўм бўлган компаниянинг ягона таъсисчиси Қозоғистондан бўлган худди шу номдаги МЧЖ, раҳбари эса Чен Майсюан ҳисобланади.
Яккасарой тумани ҳокимлиги 16 ноябрь куни бозорни реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди. Маъмурият раҳбари Нилуфар Аллабергенова лойиҳада иштирок этишга қизиққан бир нечта салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ўтказилганини маълум қилди.
Янги савдо мажмуаси 3 минг квадрат метрдан иборат экобозор, музлаткичли омборхона, шунингдек, эскалаторлар, пандуслар, Wи-Фи нуқталари, велосипед йўлаклари ва кўнгилочар объектларни ўз ичига олиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин атрофда 4 юлдузли меҳмонхона қуриш режалаштирилган.
Шундан сўнг бозорнинг мулкий мажмуаси кимошди савдосига қўйилди. Харидордан бозорни реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида замонавий савдо-маиший мажмуани яратиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг