Асакада тут плантацияси кенгаймоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида пиллачиликдан йилига бир неча маротаба ҳосил олиш йўлга қўйилган. Ушбу соҳанинг тараққий топиши озуқа базасини янада мустаҳкамлашга бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Шу боис Асака туманидаги адирлик ҳудудидан 30 гектар майдонда тут плантациясини барпо этишга киришилди. «Асака ипак импекс» пиллачилик кластери томонидан олиб борилаётган кўчат экиш ишлари ўзгача услубда амалга оширилмоқда.
— Биз кўчатни экиб бўлгач, таг қисмидан кесиб ташлаяпмиз, — дейди кластер раҳбари Машрабжон Исоқов. — Шундан сўнг уни плёнка остига оляпмиз. Шу тарзда кўкартирилган кўчат тез ривожланиб, мўл ҳосил берадиган бўлади. Плантация адирликда жойлашганлиги боис кўчатлар томчилатиб суғорилади.
Айни пайтда Асака туманининг ўзида 305 гектар майдонда тут кўчатлари баравж ривожланмоқда. Бунинг учун баҳорги агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга ошириляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг