“Арсенал” Лондон дербисида ғалаба қозонди
Кеча, 23 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда “Арсенал” клуби ўз майдонида “Тоттенҳэм”ни қабул қилди. Учрашув 4:1 ҳисоби билан “тўпчилар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблар сафида голларга Эберечи Эзе (3 та) ва Леандро Троссард муаллифлик қилди. “Тоттенҳэм”нинг ягона жавоб голи эса Ричарлисон ҳисобига ёзилди.
Ўйиндан сўнг, “Sofascore” портали хет-трик соҳиби Эзени ўйин қаҳрамони деб топди. Футболчининг ҳаракатлари портал томонидан максимал — 10 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, “Sofascore” бу мавсум АПЛда фақатгина “Арсенал”нинг бошқа аъзоси Юррен Тимбернинг ҳаракатларини 10 баллга баҳолаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг