Арнасой қулупнайлари

17:23 02 Декабрь 2024 Жамият
173 0

Саид ДОНИШЕВ/«Халқ сўзи». Бир пайтлар Арнасой тумани деса кўз ўнгимизга асосан пахта ва ғалла етиштириладиган, ерини шўр босган чўл ҳудуд келар эди. Ҳозир эса, Арнасой иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланиб бораётган, чет эл инвестицияси фаол жалб қилинаётган туманлар сирасига кириб улгурди. Бу масканнинг тадбиркор инсонлари ҳар жабҳада фақат олдинга интилаётгани ҳудуднинг ёрқин келажагидан далолатдир.

Президентимизнинг 2022 йил 2 ноябрдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳам мазкур туманда намунали йўлга қўйилган. Хусусан, Ғафур Ғулом номли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор Олим Шаминов ўз хонадонидаги 2 сотих майдонда гидропоника усулида қулупнай етиштирмоқда.

— Қулупнай парвариши ўта нозик ишлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш талаб этилади. Иссиқхонадаги иссиқлик ҳам меъёрида бўлиши муҳим. Бундан ташқари, нав танлашга алоҳида эътибор қаратиш керак. Танланган нав ернинг таркиби, унумдорлигига, экилган ҳудуд иқлим шароитига мос бўлмаса кўзлаган ҳосилни олиб бўлмайди, — дейди О. Шаминов.

Тадбиркор ҳозир етиштирган қулупнайларини асосан ички бозорга, савдо мажмуаларига етказиб бериб, яхшигина даромад олмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер