Арам Варданян мисрлик юнон-рум курашчисини 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби Япониядан

14:33 06 Август 2024 Спорт
311 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.

Арам Варданян спорт курашидаги иккинчи спортчимиз ҳисобланади. Юртдошимиз биринчи чиқиши мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонга қарши кечди.

Спортчимиз 9:0 ҳисобида рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Унда юртдошимизга Нао Кусака рақиблик қилади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Арам Симонович Варданян 1995 йилда Тошкент шаҳри Учтепа туманида туғилган. Арам Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатлари совриндори ҳисобланади.

Аввалроқ, биринчи спорт курашчимиз Исломжон Баҳромов турнирни тарк этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?