Араб шайхлари янги бокс лигасини ташкил этмоқчи
Иллюстратив фото
Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси янги глобал бокс лигасини ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Бу спорт нуфузини ошириш ва минтақада бокснинг тобора оммалашиб бораётганидан фойдаланишга қаратилган.
Халқаро иқтисодчиларга кўра, ташаббус Саудия Арабистонининг ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш ва халқаро спортдаги иштирокини ошириш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларини акс эттиради.
Давлат инвестиция жамғармасининг спорт лигаларига сармоя киритиши «Vision 2030» дастурининг бир қисми бўлиб, мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтиришга қаратилган.
Сўнгги йилларда Саудия Арабистони бир неча марта юқори даражадаги бокс мусобақаларини қабул қилди.
Янги лига Саудия Арабистонини глобал бокс саҳнасида асосий давлатлардан сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамлаши мумкин. У истеъдодларни кашф этиши, йирик промоутерларини жалб қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг