Ар-Риёдда Осиё Паралимпия қўмитасининг 32-Ижроия кенгаши йиғилиши ўз ишини бошлади

10:47 24 Ноябрь 2023 Спорт
190 0

Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бошланган Осиё Паралимпия қўмитасининг (APC) 32-Ижроия кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда.

Дастлабки кун дастурига кўра, Ижроқўм аъзолари 2021- ва 2022-йиллардаги молиявий ҳисоботлар, 2023-йил учун ички ҳисобот ва 2024-йилги бюджет масалалари, шунингдек ташкилотга аъзолик бадаллари, стратегик режани янгилаш, ўтган вақт мобайнида Осиё Паралимпия қўмитаси ҳамда Миллий паралимпия қўмиталари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби муҳокама қилди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида бўлажак Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари, Тошкент-2025 Ёшлар ўртасида Пара Осиё ўйинлари ҳамда 2026-йилги Аичи-Нагоя шаҳарларида ўтадиган Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари ҳақида ҳам сўз борди.

Маълумот ўрнида Ар-Риёд шаҳри 28 ноябрь санасига қадар қуйидаги тадбирларга мезбонлик қилади:

23-24 ноябрь - APC Ижроқўм йиғилиши.
25-26 ноябрь - APC конференсияси.
27-28 ноябрь – Бош Ассамблея.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?