АҚШнинг машҳур компанияси судда Дональд Трампга ютқазди
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп ва CBS телеканали ўртасидаги суд иши бўйича келишувга эришилди. «Paramount» компанияси, яъни CBS телеканалининг эгаси, Трамп билан келишув асосида 16 миллион АҚШ доллари тўлайдиган бўлди. Мазкур маблағ Трампнинг келажакдаги президентлик кутубхонаси учун йўналтирилади, Трампга шахсан тўлов амалга оширилмайди.
Трамп CBS телеканалини судга берган, унинг даъвосига кўра, «60 Minutes» дастурида вице-президент Камала Ҳаррис билан ўтказилган интервью нотўғри таҳрирланган ва бу орқали демократларга сайловда устунлик беришга уриниш бўлган. Келишув доирасида компания узр сўраш ёки афсус билдириш мажбуриятини олмаганини ҳам таъкидлади.
Суд жараёнида маълум қилинишича, интервьюнинг турли монтаж қилинган версияларида Камала Ҳаррис Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарога турлича изоҳ бергани кузатилган. Бунгача CБС компанияси даъвони мутлақо асоссиз дея баҳолаган ва рад этишга уринган.
Шунингдек, «Paramount» келишув доирасида келажакда АҚШ президентлиги учун номзодлар билан ўтказиладиган интервьюлар матнини тўлиқ эфирдан сўнг эълон қилиб боришга рози бўлди. Бунда зарур ҳолларда ҳуқуқий ва миллий хавфсизликка оид қисқартиришларга рухсат этилади.
Трамп илгари ҳам оммавий ахборот воситаларига қарши кўплаб даъволарни қўзғатган эди. Жумладан, ўтган йили ABC телеканали билан 15 миллион долларлик келишувга эришилган. Бундан ташқари, «Meta» компанияси (Facebook ва Instagram эгаси) Трамп билан 25 миллион долларлик келишув тузган.
Трамп шунингдек, «Des Moines Register» газетаси ва унинг собиқ социологини ҳам судга берган. Унинг даъвосига кўра, Айова штатидаги сўровномада Ҳарриснинг етакчилик қилаётгани нотўғри кўрсатилган.
Мазкур суд иши дастлаб федерал судда кўриб чиқилган бўлсада, 30 июнь куни Трамп уни Айова штати судига кўчирган. Трамп, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини ёлғон ва чалғитувчи материаллар тарқатишда айблашда давом этмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг