АҚШнинг 12 штати прокурори Дональд Трампни судга берди

15:55 24 Апрель 2025 Дунё
87 0

Фото: AP

АҚШнинг 12 штатининг демократ бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг қатор давлатларга божларни оширганлиги қонунийлигини эътироз қилиб, судга қўшма даъво киритди.

«Президент Америка Қўшма Штатларига кирадиган ҳар қандай товарларга ўзи танлаган, миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун қулай деб ҳисоблаган ҳар қандай сабабга кўра улкан ва доимий ўзгарувчан тарифларни жорий қилиш ваколатига эга эканлигини даъво қилиб, конституциявий тузумга путур етказди ва Америка иқтисодиётига бетартиблик келтирди», — дейилади даъвода.

Даъвогарлар Трамп томонидан жорий қилинган тарифларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

Аризона бош прокурори Крис Мейс даъвони эълон қилган баёнотида шундай деди: “Трампнинг ақлдан озган тариф схемаси нафақат иқтисодий жиҳатдан бепарво, балки ноқонунийдир”.

Нью-Йорк Бош прокурори Летитиа Жеймс тарифларнинг ошиши инфляция, ишсизлик ва иқтисодий зарарга олиб келишини айтди.

Шу йилнинг апрель ойи бошида Трамп бир қатор мамлакатлар товарларига божларни ошириш нияти борлигини маълум қилганди.

Бироқ 9 апрель куни АҚШ президенти ушбу масала бўйича мулоқотни сўраган 75 дан ортиқ давлатга импорт божларини ошириш бўйича қарорлар ижросини 90 кунга тўхтатиб туришга қарор қилганини маълум қилди. Тахминларга кўра, ушбу мамлакатлар ушбу даврда камида 10 фоиз бож тўлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?