АҚШдан депортация қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Коста-Рикага юборилмади
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг маълум қилишича, АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди.
Улар Ўзбекистонга қайтиш ниятида бўлишган ва 24 февраль куни Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича юртимизга етиб келишган.
Вашингтон ва Коста-Рика ўртасидаги битимга асосан давлатга АҚШдан депортация қилинган 200 нафаргача бўлган шахслар вақтинча жойлаштирилиши керак эди.
Бунда мигрантларга бир ой давомида мамлакатда қолиш ҳуқуқи берилади. Шу муддат ичида уларни ихтиёрий равишда ватанига қайтарилиши масаласи ҳал қилинади. Қайтишни рад этганлар устидан эса индивидуал қарор чиқарилади.
Таъкидлаш жоиз, Доналд Трамп ўзининг қасамёд нутқида ҳам жанубий чегаралардан кириб келаётган хорижликлар оқимини тўхтатиш ва миллионлаб чет элликларни келган жойига қайтариш жараёнини бошлаши ҳақида айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг