АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба йигит ҳалок бўлди
АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожиали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов мазкур хабарни тасдиқлаб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“Мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир”, деб ёзади у.
Бурхоновнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, отишма 13 декабрь куни тушдан кейин университет ҳудудидаги “Barus & Holley” муҳандислик биносида, якуний имтиҳонлар ўтказилаётган пайтда содир бўлган. Ҳодисадан сўнг кампусда “shelter-in-place”, яъни биноларни тарк этмаслик тартиби жорий этилган.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳудудга юзлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб этилган ва кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилган.
14 декабрь тонгида полиция ушбу ҳодиса бўйича “аҳамиятли маълумотга эга бўлиши мумкин” деб баҳоланаётган шахс қўлга олинган. У ҳозирда “person of interest” сифатида сўроқ қилинмоқда. Айни пайтда ушбу шахсга нисбатан расман айблов эълон қилингани ҳақида маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг