АҚШда вертолёт дарёга қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди (+видео)

18:49 11 Апрель 2025 Дунё
425 0

Кеча, 10 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган «Гудзон» дарёсига вертолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида «NBC News» нашри хабар берди.

Унга кўра, вертолёт Манхеттеннинг диққатга сазовор жойларини кузатиш учун соат 14:59 да ҳавога кўтарилган. Орадан кўп вақт ўтмасдан учувчи бошқарувни йўқотган ҳамда Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Гудзон дарёсига қулаган.

Мазкур воқеага гувоҳ бўлганларнинг таъкидлашича, вертолёт «Гудзон»  дарёсига урилгач парчаланиб кетган.

Нью-Йорк шаҳри мэрининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар ёши катта ҳамда уч нафар ёш болалар бўлган. Дастлабки текширувлар натижасида қурбонларнинг икки нафари испаниялик эр-хотин, Агустин Эскобар ҳамда Мерси Кампруби эканлиги маълум бўлган.

Бошқа қурбонларнинг исмлари ҳали расман ошкор этилмаган бўлсада, вафот этган уч нафар ёш болалар испаниялик эр-хотиннинг фарзандлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Расмийлар ҳозирча ҳалокат сабаблари номаълум эканлигини, тергов ҳаракатлари эса бошлаб юборилганини маълум қилди.

Дастлабки ўрганишлар натижасида воқеа қурбони бўлган испаниялик Агустин Эскобар Германиянинг «Siemens» компаниясида юқори лавозимда ишлаши ойдинлашган.

«Биз фожиали вертолёт ҳалокатидан чуқур қайғудамиз. Бу фожиа туфайли Эскобар ва унинг оиласи ҳалок бўлди. Уларнинг барча яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз», — дейди «Siemens» компаниясининг ОАВ билан алоқалар бўлими раҳбари Кристоф Эрхард.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?