АҚШда қуролланган шахс черковда отишма уюштирди ва уни ёқиб юборди (+видео)

12:11 29 Сентябр 2025 Дунё
196 0

28 сентябрь, якшанба куни Мичиган штатидаги черковда қуролланган шахс отишма содир этиб, cўнг уни ёқиб юборди. Бу ҳақида «NBC News» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган. Улардан икки нафари қуролланган шахс томонидан отиб ўлдирилган. Яна 8 нафар киши турли даражадаги тан-жароҳатлари олган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

Расмийлар айни вақтда черков вайроналари орасидан бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни содир этган шахс 40 ёшли собиқ денгиз пиёда аскари Томас Жейкоб экани ойдинлашган. Ушбу шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан воқеа жойида отиб ўлдирилган.

Мазкур отишма содир этилган вақтда черковда юзлаб одамлар иштирокида ибодат маросими ўтказилаётган бўлган. Ҳужумга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Шаҳар полицияси бошлиғи Уилям Рененинг билдиришича, қурбонлар сони янада ошиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?