АҚШда хорижлик талабалар ва журналистлар учун виза қоидаларини кучайтириш таклиф қилинди

10:52 28 Август 2025 Дунё
119 0

АҚШ Хавфсизлик департаменти хорижлик журналистлар, талабалар ва алмашинув дастурлари орқали келувчилар учун виза қоидаларини ўзгартиришни таклиф этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Таъкидланишича, янги тартиб хорижликларнинг вақтинчалик туриши давомида уларнинг фаолияти ва режаларини назорат қилишни осонлаштиради, шунингдек, улар АҚШ қонунларига риоя қилаётганини баҳолаш имконини яратади.

Маълумот учун, хорижлик журналистлар, талабалар ва алмашинув дастурларида иштирок этувчиларга мос равишда I, F ва J тоифадаги визалар берилади. Ушбу визаларда аниқ муддат кўрсатилмаган бўлиб, асосан сафар мақсад ва шартлари сақланса, мамлакатда қолиш мумкин.

Янги таклифга кўра:

— хорижлик журналистлар АҚШда 240 кунгача ишлаш ҳуқуқига эга бўлади, кейин муддат узайтирилиши мумкин;

— Хитой фуқаролари учун эса ушбу муддат 90 кун билан чекланиши назарда тутилган;

— хорижлик талабалар ва алмашинув дастури иштирокчилари мамлакатда ўқиш ёки дастур давомийлиги мобайнида қолиши мумкин, бироқ 4 йилдан ортиқ эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?