АҚШда 38 ёшли ўзбекистонлик аянчли ЙТҲ туфайли вафот этди

16:40 27 Июль 2024 Жамият
268 0

АҚШда содир бўлган йўл ҳаракати ҳодисаси натижаси 38 ёшли ўзбекистонлик фуқаро вафот этди. Бу ҳақда "The advocate" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Жамолиддин Тоҳиров 18 ғилдиракли 2022 Freightliner русумли фурани ҳайдаб кетаётиб, номаълум сабабларга кўра ички бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг қарама-қарши йўналишдаги барча йўлаклардан ўтиб, ташқи ҳимоя панжарасини ҳам ёриб ўтган. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Унинг жасади машина ташқарисидан топилган. Тахминларга кўра, ҳайдовчи ойнадан отилиб кетган.

Маълумот учун, марҳум Флорида штатининг Орландо шаҳрида яшаган. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер