АҚШ зарбалари Эрон ядровий иншоотларига етказган зарари ошкор қилинди
Фото: Reuters
АҚШ зарбалари Эроннинг Фордодаги ядровий иншоотига жиддий ва сезиларли зарар етказган. Бу ҳақда Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи «CBS News» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Фордода нима содир бўлганини ҳали ҳеч ким аниқ билмайди. Бироқ ҳозирда бизда объектлар жиддий ва катта зарар кўргани ҳақида маълумот бор. Айни пайтда Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти баҳолаш ва таҳлилларни ўтказмоқда, шундан сўнг ҳисобот ҳукуматга тақдим этилади», — деди дипломат.
Ароқчининг таъкидлашича, мутахассислар зарарни баҳолагандан кейингина объектларни қайта ишга тушириш мумкинми ёки йўқлигини тушунса бўлади. Бундан ташқари, вазир Эронда ядровий қурол яратиш диний нуқтаи назардан тақиқланганини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) билан ҳамкорлигини тўхтатувчи фармон чиқарган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг