АҚШ ва Россия Украинадаги можаро ва икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди
Фото: Россия ТИВ
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Куала-Лумпурда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Дипломатлар, жумладан, Украинадаги можаро ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувнинг асосий тафсилотлари
Лавров ва Рубио Украина можароси, Эрон ва Сурия атрофидаги вазият ва бошқа баъзи халқаро масалалар юзасидан фикр алмашган.
Улар Россия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ва мамлакатлар ўртасида тўсиқсиз алоқаларни тиклашга содиқликларини тасдиқладилар.
Бунга тўғридан-тўғри рейсларни қайта тиклаш ёрдам бериши мумкин.
Дипломатлар дипломатик ваколатхоналар фаолиятини нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини билдирган.
Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўзаро манфаатли масалалар бўйича конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни давом эттиради.
Учрашув AСEAN тадбирлари доирасида бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Атлантика департаменти директори вазифасини бажарувчи Кирилл Михайлов ва шу департамент бўлими бошлиғи Александр Посилкин ҳам иштирок этди. АҚШ томонидан унда Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Алисон Хукер ва сиёсий режалаштириш директори Майкл Антон иштирок этди.
Бунгача Лавров ва Рубио бир неча бор телефон орқали гаплашган ва февраль ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия — АҚШ музокараларида биринчи марта шахсан учрашган. Ўшанда томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича ишларни бошлашга келишиб олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг