АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади

17:36 16 Апрель 2025 Дунё
209 0

Фото: AP

АҚШ Қуролли кучларининг Суриядаги қўмондонлиги Дайр-аз-Зор вилоятидаги Конико газ кони ҳудудидаги ҳарбий базага жойлаштирилган махсус кучларни олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда “Sky News Arabia” телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, америкалик ҳарбийлар карвони Сурия шарқида жойлашган объектдан АҚШнинг йирик базаси жойлашган Ироқ Курдистони томон йўл олган.

2015-2018 йилларда Суриянинг курдлар назорати остидаги ҳудудларида АҚШнинг тўққизта ҳарбий базаси ва учта форпост ташкил этилган. Улар Дайр аз-Зор, Раққа, Ҳалаб ва Хасака вилоятларида, шунингдек, Ироқ ва Иордания билан чегарадош Ат-Танф минтақасида жойлашган. Уларда 2200 нафар америкалик аскар мавжуд.

Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?