АҚШ ноқонуний мигрантларга қарши кураш учун 100 млн долларлик автомобиллар сотиб олади
Фото: РИА Новости
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ноқонуний мигрантларга қарши курашиш мақсадида тахминан 100 млн доллар маблағ ажратиб, 1 000 та йўлтанламас автомобил харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Маълумотларга кўра, машиналар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эҳтиёжларига мослаб модификация қилинади. Жумладан, улар махсус фаралар, сирена, овоз кучайтиргич тизимлари, қоронғилашган ойна, қурол учун сейф, тактик ўриндиқ ғилофлари ва махсус белгилар билан жиҳозланади.
Йўлтанламаслар Ford Police Interceptor Utility, Dodge Durango Pursuit ва Tahoe Police Pursuit моделлари асосида тайёрланиши белгиланган.
Лойиҳага кўра, жиҳозланган автомобиллар ҳар 60 кунда 100 тадан етказиб берилади ва бутун шартнома 20 ой ичида тўлиқ бажарилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг