АҚШ Мексика орқали ўтган ўзбекистонликларни зудлик билан депортация қилишни бошлайди – New York Post

19:28 11 Июнь 2024 Дунё
555 0

Россия, Грузия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари узоқ вақт талаб қилинадиган юридик тартиб-таомилларни четлаб ўтган ҳолда тезлаштирилган тартибда депортация қилинади. Бу ҳақда "New York Post" ички ҳужжатга таяниб ёзмоқда.

“Эксклюзив” ҳужжатда ёзилишича, Калифорниядаги чегара хизмати ходимларига 100 дан ортиқ мамлакатдан келган муҳожирларни АҚШдан чиқариб юбориш буюрилган. Бу буйруқ Байден маъмуриятининг чегарадаги янги чоралари доирасида бўлиши мумкин.

"Washington Examiner" эса Африка, Осиё, Австралия ва Европанинг аксарият давлатларидан Сан-Диего чегара секторига ноқонуний ўтган муҳожирлар АҚШга қўйиб юборилишини тахмин қилинмоқда.

АҚШдан фақат Грузия, Молдова, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар дарҳол депортация қилинади. Бошқа муҳожирлар судгача озод қилинади, аммо бошпана излашига рухсат берилмайди.

Дам олиш кунларида жанубий чегарани кесиб ўтган 10 мингдан ортиқ муҳожирлар аниқланган. Бу Байденнинг янги чекловлари амалда мигрантлар оқимини тўхтата олмаслиги далолатдир.

Чегара хизмати ходимлари янги буйруқ етарли эмаслигини айтиб, норозилик билдиришмоқда. Ноқонуний муҳожирлар муаммосини ҳал қилиш учун кўрилган чораларни эса “Титаникдаги тешикни сақич билан ёпишга уриниш", дея баҳолашган.

Янги қоидаларни тўлиқ амалга ошириш ва қўшни давлатларнинг АҚШга ноқонуний ўтган фуқароларини қайтариб олиши учун вақт керак бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?