АҚШ Лотин Америкасида наркокартелларга қарши қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар ўтказмоқчи
АҚШ қуролли кучлари яқин орада Лотин Америкаси мамлакатларида наркокартелларга қарши қуруқликдаги ҳарбий операцияларни бошлаши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
— Энди навбат — қуруқликка. Эҳтимол, бу масалада Сенат ва Конгрессни хабардор қиламиз, аммо улар бунга қарши чиқишларини тасаввур қилолмайман. Қуруқлик орқали ташиладиган гиёҳванд моддалар масаласига келсак, бу [ташкилотлар учун] анча хавфли. Бу янада жиддийроқ бўлади. Тез орада бунга гувоҳ бўласизлар, — дейилади Трамп баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш доирасида Марказий разведка бошқармасига (МРБ) Венесуэла ҳукуматига қарши «тажовузкор чоралар» кўриш ваколатини берган эди.
Шунингдек, АҚШ маъмурияти илгари МРБга Венесуэлада махфий операциялар ўтказишга рухсат берган бўлиб, бу қарор Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатиш мақсадига йўналтирилган босим кампаниясининг бир қисми сифатида баҳоланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг