АҚШ Куба, Никарагуа ва Колумбия устидан назоратни ўз қўлига олади
Фото: AP
АҚШлик республикачи сенатор Рик Скотт «Fox Business» телеканалида берган интервьюсида АҚШ Лотин Америкасини тўлиқ назоратга олишни режалаштираётганини айтди.
Хусусан, унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Куба ва Никарагуада «тартиб ўрнатиш» ва Колумбияда янги президент тайинлаш ниятида.
Бу ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп минтақада кокаин ишлаб чиқарилиши сабабли Венесуэла мисолида Колумбияда ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини истисно қилмади.
Шу йилнинг 3 январь куни Қўшма Штатлар Венесуэлага ҳужум бошлади. Пойтахт Каракас ва Форт Тиуна ҳарбий базасида портлашлар содир бўлди. Ҳужумлардан сўнг Трамп операцияни муваффақиятли деб атади ва АҚШ кучлари Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олганини эълон қилди. Оқ уй раҳбари Мадуро «энди президент эмаслигини» ва Қўшма Штатлар «ҳокимият ўтказилгунга қадар» Венесуэла бошқарувини ўз қўлига олаётганини таъкидлади.
Шу йилнинг 5 январь куни Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк шаҳридаги суд олдида жавоб берди. Биринчи суд мажлиси 30 дақиқа давом этди.
АҚШ унга нисбатан расмий айбловлар қўйган: «наркотерроризм», кокаин контрабандаси ва қурол сақлаш.
Мадуро бу айбловларни тан олмади ва «Мен айбсизман. Мен ҳалол, муносиб инсонман. Мен ҳали ҳам ўз мамлакатимнинг президентиман», деди.
Кейинги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг