АҚШ Исроил ва Саудия Арабистони билан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни муҳокама қилади — ОАВ

11:48 30 Январь 2026 Дунё
385 0

АҚШ ҳукумати янги ҳафтада Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар масаласида Исроил ва Саудия Арабистонининг юқори мартабали амалдорлари билан маслаҳатлашув ўтказиши кутилмоқда.

«Axios» нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар раҳбари Дональд Трамп Теҳрон раҳбариятига нисбатан ҳарбий чоралар кўриш вариантидан воз кечмаган.

Маълумотларга кўра, янги ҳафтада ўтказилиши режалаштирилаётган маслаҳатлашув жараёнларида Исроил томони Вашингтонга Эрондаги эҳтимолий нишонлар бўйича разведка маълумотларини тақдим қилиши кутилмоқда.

Саудия Арабистони делегацияси эса минтақада кенг кўламли урушнинг олдини олиш учун дипломатик ечимларни илгари суришни режалаштирган. Айни вақтда Оқ уй ОАВда тарқалаётган шу мазмундаги хабарларга расмий изоҳ бергани йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?