АҚШ ИШИД етакчисини йўқ қилганини маълум қилди

18:50 04 Апрель 2023 Дунё
992 0

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 3 апрель куни АҚШ ҳарбийлари томонидан Сурияда ўтказилган ҳарбий амалиёт давомида «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) террорчилик гуруҳининг юқори мартабали раҳбарларидан бири йўқ қилинган. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари Марказий қўмондонлиги баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда айтилишича, ҳарбий амалиёт чоғида ИШИДнинг Европада ҳужумларни режалаштиришга масъул бўлган ва гуруҳнинг етакчи тузилмасини ишлаб чиққан Холид Ояд Аҳмад ал-Жабурий ўлдирилган.

Аввалроқ, «Толибон» ҳаракати хавфсизлик кучлари ИШИДнинг камида олти нафар жангарисини йўқ қилгани маълум қилинганди. Операция Афғонистоннинг Балх вилоятининг Нахри-Шаҳий вилоятида ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер