АҚШ Ғазода халқаро кучларни жойлаштириш бўйича режа тайёрламоқда

12:39 31 Октябр 2025 Дунё
231 0

«Axios» нашрининг хабарига кўра, АҚШ бир қатор давлатлар билан Ғазо секторида халқаро барқарорлаштириш кучларини тузиш масаласида ёпиқ музокаралар олиб бормоқда. Вашингтон бу борадаги якуний режани яқин ҳафталарда тақдим этишни режалаштирган.

«Минтақа давлатлари халқаро кучларда иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Ҳеч бири бу ташаббусни рад этгани йўқ — барчаси якуний лойиҳани кутмоқда», — деди нашр суҳбатдоши.

Манбаларга кўра, режа яқин кунларда қабул қилинади, сўнгра Исроил ва бошқа давлатларга тақдим этилади.

Кутилишича, халқаро кучлар таркибида Озарбайжон, Миср, Индонезия ва Туркия вакиллари, шунингдек, Фаластин полицияси бўлинмалари бўлади. Улар Ғазонинг Миср ва Исроил билан чегарасида жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазодаги можарони ҳал этишга қаратилган 20 банддан иборат режасини эълон қилган эди. Унга кўра, Фаластин ҳудудида вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этилиб, халқаро барқарорлаштириш кучлари жойлаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?