АҚШ давлат қарзи илк бор 37 триллион доллардан ошди
2025 йилда АҚШ давлат қарзи рекорд даражадаги 37 триллион долларга етди. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, агар ҳозирги ўсиш суръати сақланиб қолса, 2026 йил февраль ойигача қарз яна 1 триллион долларга кўпайиши мумкин.
Ҳафтанинг бошида вазирлик АҚШ давлат қарзи динамикасини кўрсатувчи диаграммани янгилади. Графикда қарз миқдори илк бор 37 триллион доллар чегарасидан ошгани қайд этилган.
АҚШ Конгрессининг Бирлашган иқтисодий қўмитаси ҳисоб-китобларига кўра, қарзнинг ўртача кунлик ўсиш суръати шундай давом этса, яна 1 триллион долларлик қўшимча қарзга 2026 йил февраль ойида эришилади.
Номинал кўрсаткичлар бўйича АҚШ давлат қарзи дунёда энг катта ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг