Ақидапарастлик ғояларини тарқатган қизлар ушланди
Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материалларини тарқатган қизлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ ёшлар диний қизиқиш ниқоби остида Telegram мессенжерида канал яратиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган «Ироқ ва Шом ислом давлати» ҳамда «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб борган.
Ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, «жиҳод», «ҳижрат» ва «шаҳид» каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билган. Шу билан бирга, улар Instagram тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
«Унутманг биргина нотўғри қадам — бутун умрингизни издан чиқариши мумкин. Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай экстремистик мазмундаги материаллар ортида ўзгаларнинг нурли келажагини, фаровон ҳаётини пароканда қилиш хавфи ётибди. Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди», дея огоҳлантиради ДХХ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг