«Apple»дан узоқ кутилган хушхабар эълон қилинди
«Apple» компанияси «Бутунжаҳон дастурчилар конференцияси – 2024»да узоқ кутилган ўзининг сунъий интеллект стратегиясини тақдим этди. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги маълум қилди.
Янги «Apple Intelligence» технологияси «Siri» каби смартфонларга интеграция қилиниб, унинг имкониятларини сезиларли даражада оширилади. Бунга «OpenAI» компанияси ва «Apple»нинг ўзаро келишуви сабаб бўлди.
Конференцияда компания бош директори Тимоти Кук «Siri»нинг янги функцияларини намойиш қилди. Энди у электрон почта хабарлари, тақвимлар ва учинчи томон иловалари билан ўзаро алоқада бўлиши мумкин. Шунингдек, «Siri» ўз оҳангини турли вазиятларга мослаштира олади.
«Apple» ўзининг сунъий интеллект хусусиятларини кенгайтириш билан бирга фойдаланувчи махфийлигига содиқлигини таъкидлади. Компания махфийликни ўз инновацияларининг асосига қўйиб, «Microsoft» ва «Google» каби рақобатчилардан ажралиб туришни мақсад қилган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, «Apple Intelligence» «iPhone» фойдаланувчиларни қувонтирсада, уни бу бошқа сунъий интеллектлардан устунлигини акс эттирмайди. Шунга қарамай, мазкур инновацион ёндашув «Тишланган олма»нинг содиқ мижозларига кўплаб қулайликлар ярата олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг