AПЛда 2-турнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди
Кеча Англия Премьер-лигасида 2-тур баҳслари якунланди. Сўнгги ўйинда Арне Слот бошчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси «Ньюкасл» майдонига сафар қилди.
Учрашув амалдаги чемпионнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 35-дақиқада «мерсисайдликлар»нинг нидерландиялик футболчиси Райан Гравенберх томонидан очилди. Иккинчи тайм бошида жамоанинг янги футболчиси Юго Экитике ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Биринчи тайм якунида мезбонлар майдонда 1 киши кам бўлиб қолишди. Бош ҳакам Симон Хупер «Ньюкасл»нинг марказий ҳужумчиси Антони Гордонни майдондан четлатди.
Лекин 1 киши кам бўлишига қарамай, Эдди Хау шогирдлари ҳисобни тенглаштира олдилар. 57-дақиқада Бруну Гимараеш, 88-дақиқада эса Виллиям Осулa ўз номини таблога ёздиришди.
Аммо «Ливерпуль» ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган 10-дақиқада ғалабани илиб кетди. Захирадан майдонга тушган жамоанинг 17 ёшли ҳужумчиси Рио Нгумоха гол киритиб, ўз жамоасига ғалабани тортиқ қилди.
Шу тариқа «мерсисайдликлар» 1 киши кам бўлиб ўйнаган «Ньюкасл» жамоаси майдонидан қийин ғалаба билан қайтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг