АПЛда 1-турнинг марказий ўйини бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, 16 август санасидан Англия Премьер-лигаси мусобақасининг 2025/2026 йилги мавсуми старт олди. Кеча мухлислар 1-турнинг марказий ўйинига гувоҳ бўлишди.
Ёзги трансферлар ойнасида жуда фаол бўлган «Арсенал» мазкур баҳсда Рубен Аморим бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» меҳмони бўлди.
Баҳс «канонерлар»нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга «тўпчилар»нинг 35 миллион евролик ҳимоячиси Рикардо Калафиори муаллифлик қилди.
Шу тариқа Микел Артета бошчилигидаги жамоа мавсумни марказий ўйиндаги ғалаба билан бошлади. Энди «Арсенал» кейинги тур доирасида 23 август куни «Лидс» жамоасини қабул қилади. «Манчестер Юнайтед» эса 2-турни 24 август куни Лондонда «Фулхэм»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг