Англияда парранда гриппи сабаб 10 мингдан ортиқ курка йўқ қилинади

16:03 30 Ноябрь 2020 Дунё
1722 0

Англияда парранда гриппи сабаб 10 мингдан ортиқ курка йўқ қилинади.

Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Англия шимолидаги фермада парранда гриппи ўчоғи аниқланган. H5N8 вируси тарқалишининг олдини олиш учун зарарланган қушларни йўқ қилиш бўйича қарор қабул қилинган.

Қайд этилишича, парранда гриппи Шимолий Йоркширда жойлашган Нортхаллертон яқинидаги хусусий курка фермасида аниқланган. 

Ўз навбатида, Бирлашган Қиролликнинг бош ветеринария шифокори Кристин Миддлмисснинг таъкидлашича, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер