Андижонга Хитойдан 100 та электробус олиб келинади

18:19 22 Февраль 2025 Жамият
271 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Андижон шаҳрида брутто-шартнома тизимини тўлиқ ишга тушириш, шунингдек, ҳаракат таркибини янги замонавий автобус ва электробуслар билан тўлдириш мақсадида Хитойдан 100 та электробус харид қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилоятида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига эътибор қаратилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги

Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон вилояти транспорт бошқармаси, «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамда салоҳиятли тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда Хитойда бўлиб турибди.

Делегация аъзолари «Lanzhou Guangtong Nev Energy Automobile Co., Ltd» ва «Guangtong» компанияси томонидан электробусларни ишлаб чиқариш жараёни, етказиб бериш хизмати ва бошқа мавзуларда музокаралар ўтказиб шартномалар имзолаш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?