Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

14:24 06 Август 2025 Жамият
274 0

Фото: Омбудсман

Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг 6 нафар ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг март ойида омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган.

Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбуслар мажбурий меҳнатга жалб қилингани маълум бўлган.

Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилиши сўраган.

Қайд этилишича, мониторинг якунларига кўра, 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.

«Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратини олиб боради», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер