Андижондаги 4 ёшли МТТ тарбияланувчиси ухлаб ётганда оламдан ўтган

14:29 22 Апрель 2022 Жамият
1868 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Лутфуллаев Хушнудбек мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Лутфуллаев Хушнудбекда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.

Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотилганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Экспертиза хулосалари аниқлангач батафсил маълумот берилишини ҳамда ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинганлигини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?