Андижонда «Жасорат мактаблари»га бағишланган республика амалий семинари давом этмоқда

10:53 12 Ноябрь 2025 Жамият
155 0

Андижон вилоятида «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга бағишланган республика амалий семинари ўз ишини давом эттирмоқда. Тадбирда мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган 208 нафар «Жасорат мактаби» директорлари ҳамда 416 нафар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинар доирасидаги асосий тадбирлардан бири Бобур шаҳридаги «Ватанпарварлик боғи»да ўтказилди. Бу ерда «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларининг тантанали «Ваъда бериш маросими» бўлиб ўтди.

— «Жасорат мактаблари» лойиҳаси ёшларнинг маънавий камолоти, ватанпарварлик ҳиссини ошириш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда катта аҳамият касб этади, — дейди Андижон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари, майор Лазизбек Алимов. — Бугунги ёшлар эртанги куннинг ишончи ва таянчидир. Шу боис уларни жасоратли, заковатли, жисмонан соғлом ва руҳан бақувват қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу каби семинарлар ёшлар билан ишлашнинг самарали усулларини ўрганиш, ватанпарварлик руҳини кучайтириш ҳамда тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади.

Семинар доирасида иштирокчилар Асака, Булоқбоши туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги қатор умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича йўлга қўйилган илғор тажрибалар билан танишдилар. Шунингдек, «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасига старт берилди.

Тадбир доирасида ўтказилган кўчат экиш акцияси ҳам ёшларда табиатга муҳаббат, экологик маданият ва масъулият туйғусини шакллантиришга хизмат қилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер