Андижонда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиб, кўчаларни сув босди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиши оқибатида экин майдонлари ва кўчаларни сув босгани айтилган видеолар тарқалди. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 8 май куни вилоятнинг Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етиши оқибатида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
«Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин–Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган», дейилади бошқарма хабарида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти ва керакли бўлган барча куч ва воситалар содир бўлган ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.
«Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», деб ёзади ФВБ ахборот хизмати.
Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, талофатлар ўрганилганда, жами 560 та хонадонни сув босгани аниқланган.
Шунингдек, агентлик дамба ўпирилиши билан боғлиқ техноген ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари сифатида ушбу каналда қўшимча ГЭС қуриш мақсадида ортиқча сув ташланганини келтирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг