Андижонда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13:27 30 Июнь 2024 Жамият
384 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Марҳамат туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ҳодиса кеча, 29 июнь куни соат 20:50 ларда Марҳамат тумани «Гар-Гар» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлида содир бўлган. Ўша куни 24 ёшли ҳайдовчи иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиққан ва асосий йўлдан келаётган «Matiz» билан тўқнашган.

Унда «Matiz» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб рўпарадан келаётган «Nexia» ва «Tracker» машиналари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Манбага кўра, ЙТҲ оқибатида, «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Шунингдек тўрт транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.

«Барча ҳайдовчиларимиздан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий равишда доимо амал қилиб юришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?