Андижонда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

10:25 13 Сентябр 2025 Жамият
132 0

Видеодан кадр

Андижон вилояти судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси 3 млн 800 минг сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, судья ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёлнинг номидан Андижон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 доллар талаб қилган.

Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 долларни олган.

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 3 млн 800 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда судья катта ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?