Андижонда қоида бузган «Nexia-2» «Labo»га бориб урилди
Видеодан кадр
Андижон туманида қувиб ўтиш қоидасини қўпол равишда бузган «Nexia-2» ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Labo»га бориб урилиб ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 3 февраль куни соат 10:40 ларда Андижон тумани «Қурама» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида юз берган. 31 ёшли М.Д. «Nexia-2» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Labo»га бориб урилган.
Тўқнашув зарбидан руль бошқарувини йўқотган «Labo» йўл четидаги бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетган.
Манбага кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.
«Ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг