Андижонда қарийб 1 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Иллюстратив фото
Андижон вилоятида 965,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими томонидан «Ҳудудгаз Андижон» ГТФ мутахассисларини жалб қилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида «А.Д.» МЧЖ раҳбари А.К. «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги ошхона биносида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 654,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Х.Х. нон ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 311,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг