Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори лавозимидан озод этилди
Фото: Иллюстратив фото
Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактабида ўқитувчилар ҳашар ишларига мажбурий жалб қилинган. Ҳолат юзасидан мактаб директори лавозимидан озод этилди ва жаримага тортилди.
Жорий йил 2 август куни ижтимоий тармоқларда «Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактабида ҳашарми?» сарлавҳаси остида педагогларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларида иштирок этаётганини акс эттирувчи видеолар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра, Андижон вилояти Марҳамат тумани Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган 42-мактабда бир гуруҳ ўқитувчилар таъмирлаш ишларига жалб қилинган бўлиб, бу ҳолат 2025 йил 2 август куни содир бўлган.
Мактаб жамоаси билан ўтказилган суҳбатда, педагоглар ушбу ишларни «ихтиёрий» равишда бажарганликларини билдирган. Бироқ, устозларни лавозим мажбуриятидан ташқари ишга жалб этиш ҳолати назоратга олинмагани сабабли, мактаб директори З. М. лавозимидан озод этилди.
4 август куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилингани тасдиқланди.
Натижада, мактаб раҳбари З. М. нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисми асосида БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг