Андижонда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

19:51 06 Февраль 2025 Жамият
182 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳудудларда ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилмоқда. Андижон давлат тиббиёт институтининг умумий жарроҳлик ва трансплантология кафедраси шифокорлари томонидан буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.

— Ўғлим икки ой давомида қаттиқ бетобланди, — дейди Муроджон Мамажонов. — Шифокорлар унинг буйраги невросклероз ҳолатида эканлигини айтишди. Буйрак алмаштириш орқали шифо топиши мумкин экан. Бу каби жарроҳлик амалиётлари асосан Ҳиндистон давлатида ўтказилиши ҳақида эшитган эдик. Афсуски, бизда бунга имконият йўқ эди. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нажот берди. Ўз буйрагимни ўғлимга кўчириб ўтқазишларини илтимос қилдим. Жарроҳлик амалиёти олти соат давом этди. Ҳозир ота-ўғил соғломмиз. Фарзандим Шамсиддин оила қуриб, фарзанд кўриши мумкинлигини эшитиб, шифокорларни дуо қилиб ўтирибман. Республикамизнинг ҳудудларида ҳам шундай шароитлар яратилганидан миннатдормиз!

Айтиш жоиз, бугунги кунда Андижон тиббиёт институти клиникасида мияда ёпиқ жарроҳлик, буйрак, жигар кўчириш амалиётлари ҳам муваффақиятли бажарилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?