Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди

17:31 23 Сентябр 2021 Жамият
774 0

Иллюстратив фото

Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари орасида жанжал келиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Хўш, аслида нима бўлган эди? Маълум бўлишича, 22 декабрь куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М. С. ўзига аввалдан таниш бўлган, 2-умумтаълим мактабининг юқори синфида таҳсил олувчи уч нафар йигитлар билан учрашади. Уларнинг мулоқоти Мангулик кўчасида жойлашган кафелардан бирининг олдида можарога айланган. Натижада М. С. ёнида бўлган пичоқ билан уч йигитга тан жароҳати етказади.

Ўқувчилар ҳозирда республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон вилоят филиалида даволанмоқдалар.

«Ўртамиздаги дўстона муносабат тушунмовчилик сабаб можарога айланди. Мен уларга нисбатан ҳазиллашгандим, бироқ буни тушунишмади. Охир-оқибат қизиққонлик қилиб, уларга пичоқ орқали тан жароҳати етказиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман. Аслида бундай ниятим йўқ эди», дейди М. С.

Фарзанд тарбиялашдек оғир иш бўлмаса керак. Урсанг эти, сўксанг бети қотадиган бу ёшдаги йигитларни ҳар доим ҳам назорат қилиб бўлмайди аслида. Шундай бўлсада, М.С.нинг отаси барча оталарга мурожаат қилди.

«Юзага келган воқеага аслида мен сабабчиман. Ўғлимни вақтида назорат қилиб турганимда ёнида пичоқ олиб юришини билган бўлардим. Эътиборсизлигим туфайли боламни нотўғри йўлга кириб қолишига сабабчи бўлдим. Шу боис барча ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандингизни назоратга олинг, ҳар бир қадамидан огоҳ бўлинг. Шунда бошингиз эгилмайди», дейди М.Снинг отаси.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер